АсосийShou-biznes

Олтин глобус 2015: уни кимлар қўлга киритди?

“Олтин глобус 2015” мукофотларини топшириш маросими Голливуддаги энг интиқиб кутиладиган тадбирлардан бири саналади, десак муболаға бўлмайди. Чунки йил бўйи актёрлар, актрисалар, қўшиқчилар, режиссёрлар, умуман барча ижод ахли ушбу нуфузли тадбирда мукофотни қўлга киритиш учун тер тўкиб меҳнат қилишади. Бу йил ҳам ушбу тадбирда бир қатор машхурлар, бу йил яратилган фильмлар ана шу совринга эга бўлишди. Келинг, улар билан танишамиз.

1. Драматик ролдаги энг яхши актриса-Жулианна Мур (“Ҳали ҳам Элис” фильмдаги роли учун)

2. Драматик ролдаги энг яхши актёр- Эдди Редмэйн (“Стивен Хокингнинг олами” фильмидаги роли учун)

3. Комедия жанридаги энг яхши актёр-Майкл Китон (“Бердмен” фильмидаги роди учун)

4. Комедия жанридаги энг яхши актриса-Эми Адамс (“Катта кўзлар” фильмидаги роли учун)

5. Иккинчи пландаги энг яхши актёр - Ж. К. Симмонс (“Васвасага тушиш” фильмидаги роли учун)

6. Иккинчи пландаги энг яхши актриса-Патриция Аркетт (“Ўспиринлик” фильмидаги роли учун)

7. Энг яхши режиссер - Ричард Линклейтер (“Ўспиринлик” фильми учун)

8. Энг яхши драматик фильм –“Ўспиринлик” фильми

9. Чет тилидаги энг яхши фильм-“Левиафан” фильми

10. Комедия жанридаги энг яхши фильм-“Гранд Будапешт меҳмонхонаси” фильми

11. Энг яхши фильм сценарийси-“Бердмэн” фильми учун

12. Энг яхши телевизион драма-“Жазманлар” фильми

13. Сериалдаги энг яхши актриса-Рут Уилсон “Жазманлар” телесериали

14. Сериалдаги энг яхши актёр-Кевин Спейси “Қартадан ясалган уйча” телесериали

15. Комедия жанридаги энг яхши сериал-“Шубҳасиз” сериали

16. Комедия жанридаги энг яхши телесериал актрисаси-Жина Родригес “Бокира” телесериали

17. Комедия жанридаги энг яхши телесериал актёри-Жеффри Тэмбор “Шубҳасиз” телесериали

18. Сериалдаги иккинчи даражали энг яхши актёр-Мэтт Бомер “Оддий юрак” сериали

19. Сериалдаги иккинчи даражали энг яхши актриса-Жоан Фроггатт “Даунтон аббатлиги”

20. Энг яхши телевизион мини сериал ёки фильм-“Фарго”

21. Телевизион мини сериал ёки фильмдаги энг яхши актриса-Мэгги Жилленхол “Олийжаноб аёл”

22. Телевизион мини сериал ёки фильмдаги энг яхши актёри-Билли Боб Торнтон “Фарго”

23. Энг яхши анимацион фильм-“Аждаҳони қандай қилиб қўлга ўргатиш мумкин 2”

24. Энг яхши қўшиқ- Glory, Жон Леженд, Common  “Сельма”

25. Энг яхши мусиқа-Йохан Йоханссон “Стивен Хокингнинг олами”

    Бошқа янгиликлар