АсосийDunyo

Қиз йиллар давомида вафот этган отасига хат ёзди ва кутилмаганда жавоб олди

'Қиз йиллар давомида вафот этган отасига хат ёзди ва кутилмаганда жавоб олди'ning rasmi

АҚШнинг Арканзас штатидаги Ньюпорт шаҳрида яшовчи, тўрт йил давомида марҳум отасининг телефонига хабар юборган қиз кунларнинг бирида жавоб олди. Унинг ҳикоясини Daily Mail нашр этди.

23 ёшли Честити Паттерсон ҳар куни марҳум Жейсон Лигонсга ўз ҳаёти ҳақида СМС-хабарлар юборган. 24 октябрь пайшанба куни вафотининг бир йиллиги арафасида қиз яна бир хабар ёзди: “Дада, салом, бу яна мен. Эртага, ҳар доимгидек, қийин бўлади”. Кейин у саратон касаллигини енггани ва қийин даврни бошдан кечиргани ҳақида ёзди: севгилиси билан видолашган ва дўстларини йўқотган.

“Мен жарликда эдим, лекин кейин менинг ҳаётимда менинг ҳалоскорим пайдо бўлди” деди у. — Сизни мамнун қилмоқчиман: ҳанузгача фарзандим йўқ. Аммо мен она бўлишга тайёрман. Мен онамни ақлдан оздиришда давом этяпман, бу уни тонусда сақлайди. (...) Мен яна турмуш қуришдан қўрқаман, сабаби ёнимда «ҳаммаси яхши бўлади» дейдиган сиз йўқсиз. Умуман олганда мен яхшиман. Мени қандай аёл бўлганимни билганингизда мендан фахрланардингиз”. Хулоса ўрнида Паттерсон отасини жуда соғинганини ёзган.

Бунга жавобан қиз кутилмаган СМС олди: “Салом, бу сенинг отанг эмас, лекин мен тўрт йил давомида барча хабарларингни олганман. (...) Менинг исмим Бред, ва 2014 йилнинг август ойида менинг қизим ҳам бахтсиз ҳодисада вафот этган. Сенинг ёзганларинг менга яшашимга ёрдам берди. (...) Мен аввалроқ ёзмоқчи эдим, лекин юрагингга озор беришдан қўрқдим. Сен жуда ажойиб аёлсан. Раҳмат, сенинг хабарларинг менга Оллоҳ борлигини эслатди. У менга сени берди, фариштам”.

“Сенда ҳаммаси яхши бўлади, сен ҳаммасига бардош бера оласан. Сенга қийин йўлдан ўтишингга тўғри келганига афсусдаман. Агар бу сенга озгина тасалли берса, мен сендан жуда фахрланаман!” — дейди эркак.

25 октябрь куни Паттерсон ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзишмаларини скриншотларини жойлаштирди. “Мен ҳар куни отамга ҳаётим тўғрисида ёздим. Тўрт йил давомида! Бугун менга у билан ҳаммаси яхши эканлиги ва унинг аҳволи яхши эканлиги ҳақида белги келди”, — деб ёзди қиз. Хабар вирусли бўлиб, ижтимоий тармоққа тарқалиб кетди.

Америкаликнинг таъкидлашича, бу йиллар давомида у мурожаат қилган Лигонс унинг биологик отаси эмас. Бироқ, болалигиданоқ бу одам унга ғамхўрлик қилган. “У ҳеч қачон мактабдаги рақслари, битирув кечалари ва ўйинларини қолдирмаган. Мен у билан дўстларимни таништиришим керак эди. У ўз отамдек иш тутди ва биз билан гаплашди” — деди Паттерсон. 


“Мен унинг ёнида йиғладим ва ҳаётимдаги барча нарсаларни айтиб бердим. У сабабли мен жуда мустақил бўлиб улғайдим. У менга бахт нима эканлигини кўрсатди”, — деди у. — “Шунинг учун, мен айтишим мумкинки, Жейсон отам эди ва у шаҳарнинг кўп болалари учун намуна эди”. 

    Бошқа янгиликлар