АсосийJamiyat

ХОРАЗМ: пахта даласидаги боғча болалари

'ХОРАЗМ: пахта даласидаги боғча болалари'ning rasmi

XorazmNews ижтимоий тармоқда тарқалган ҳудуд билан боғлиқ навбатдаги масалага ойдинлик киритди.

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч туманидан ёзмокдамиз. Боғча болаларини пахта даласига олиб чиқишибди. Мақсад нима? Бу борада соҳа масъулларидан расмий изоҳ кутиб қоламиз”, деган ижтимоий тармокда расмлар пайдо бўлибди, хакикатдан хам бу болалар нима киляпти бу ерда?” — дейилади хабарда. 

Шундан сўнг мазкур масала бўйича ўрганиш олиб борилди ва расмий муносабат билдирилди. Яъни, ижтимоий тармоқлардаги "Пахта даласида боғча болалари нима қилиб юрипди?"  деб тарқатилган хабар юзасидан Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Дастлабки расмий баёноти эълон қилинди.

Аниқланишича, Урганч туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида бўлган  12-сон мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Отожонова Муяссар 2019 йил  22 октябрь куни соат 11:30 ларда таълимий тасдиқланган иш режага асосланиб “Ўзбекистоннинг оқ олтини” мавзусида фаолият олиб борган. Шундан кейин ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш ва болаларда тасаввур ва реаллик уйғунлигини таъминлаш мақсадида белгиланган иш режаси(ўқув режаси)га мувофиқ гуруҳ тарбияланувчиларидан 14 нафарини “Қайчили” махалласида жойлашган “Иброҳим Фарида” фермер хўжалиги пахта даласига саёҳатга олиб чиққан.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим ташкилоти билан пахта даласи оралиғидаги масафа 60-80 метр(бола қадами билан юрилганда 4-6 дақиқалик масофа)ни ташкил этади.

Шунингдек, тарбиячи болаларни МТТдан ташқарига олиб чиқиш жараёнида маҳалла профилактика инспектори ёрдамчиси(посбон) билан барча ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилган холда амалга оширган. 

Шу билан биргаликда Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ушбу ҳолат албатта ота-оналар билан олдиндан келишилган холда амалга оширилиши кераклиги таъкидланган ҳамда ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиши маълум қилинди.

"Ҳурматли ота-оналар, интернет фойдаланувчилари, блогерларимизга юзланган холда воқеанинг пахта йиғим-теримига хеч қанлай алоқаси йўқлигини билдирамиз ҳамда ушбу вазиятни нотўғри талқин қилинмаслигини сўраб қоламиз", — дейилади расмий баёнотда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар