АсосийDunyo

Угандалик эркак ўз рафиқаси ўлими учун тимсоҳдан қасос олди

Угандалик 56 ёшли Мубалак Батамбузе ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳомиладор хотинини еб қўйган тимсоҳни кузатиб юрди ва қулай вақтда уни ўлдириб, хотини учун қасос олди. Бу ҳақда Тimes Lives нашрига таянган ҳолда kun.uz хабар бермоқда.

У бу ишни найза орқали амалга оширгани айтилмоқда. Хабарда ёзилишича, ўлдирилган тимсоҳнинг ичидан Батамбузенинг марҳум рафиқасига тегишли бўлган кийим қолдиқлари топилган.

Маълумот учун, Угандада ҳар йили ўртача 30 киши тимсоҳлар қурбонига айланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар