Озарбойжонда истиқомат қилувчи қишлоқ фуқароси Захир Шахбазов қарамоғидаги сигирлардан бири икки бошли бузоқчани дунёга келтирди. Бу ҳақда Day.Az нашри хабар беради.
Бундан ташқари бузоқнинг 7 та оёғи, икки думи мавжуд. Айтиш лозимки, ушбу бузоқча туғилганидан сўнг бир неча дақиқагина яшай олган ҳолос, бироқ бу ғайриоддий воқеа бутун шаҳарга, хусусан ижтимоий тармоққа тарқалиб кетган.





