Sevimli

“MY5”ни қандай томоша қилиш мумкин

ЖАМИЯТ 13.01.2015, 16:46
“MY5”ни қандай томоша қилиш мумкин

 “Даракчи” газетаси ҳамда darakchi.uz сайти ходимлари яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган ва ўтган қисқа фурсатда телетомошабинлар меҳрини қозона олган “Менинг юртим” телеканалини қандай томоша қилиш мумкин деган савол билан телеканалига мурожаат билан чиқди.

Ушбу саволга жавоб қуйидагича маълум қилинди:

- “Менинг юртим” телеканали Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти ҳудудида рақамли форматда эфирга узатиб келинмоқда. Телеканал ўз дастурларини DVB-T (ингл. Digital Video Broadcasting — Terrestrial) форматида узатмоқда. Ушбу формат рақамли телевидениенинг европа стандарти ҳисобланиб, DVB туркумига кирувчи стандартлардан биридир.

Ўз телевизорингизни “Менинг юртим” телеканали дастурлари узатилаётган частотага созлаш учун сизда ДМВ антеннага уланган DVB-T  тюннер бўлиши шарт.

Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган замонавий телевизорларнинг кўпчилигига DVB-T  ўрнатилган бўлса, эскироқ моделдаги телевизорларда бу мослама йўқ ва уни алоҳида сотиб олишингизга тўғри келади.

Телеканал кўрсатувларини томоша қилиш учун Сиз икки турдаги ДМВ  антеннадан фойдаланишингиз мумкин: хонага ўрнатиладиган ва ташқарига қуриладиган. Ҳар икки антенна ҳам универсаллик хусусиятига эга бўлиб, рақамли телевизион сигнални қабул қилиш учун мослаштирилган.

ДМВ антеннани ўрнатганингиздан кейин эса рақамли тюнер ёрдамида канални қидирувга берасиз. Қидирув якунлангандан кейин телевизион каналлар рўйхатида “Менинг юртим” телеканали ҳам пайдо бўлиши керак.

Агар сиз кабел операторига уланган бўлсангиз, телевизион каналлар рўйхатида “Менинг юртим” телеканали йўқ. Бундай ҳолатда ўз кабел операторингизга мурожаат қилишингиз зарур.

“Менинг юртим” телеканали техник ёрдам бўлими телефон рақами: +998 71 2372899

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18.97° небольшая облачность
Валюта курси
11045.25
USD -17.76
11832.78
EUR 23.02
176.65
RUB -20.82
1