АсосийЖамият

Комил Алламжонов блогерларга: "Биз ҳаммангизни ўқиймиз. Барчангиз ажойиб ижодкорсизлар" (видео)

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентл...

'Комил Алламжонов блогерларга: "Биз ҳаммангизни ўқиймиз. Барчангиз ажойиб ижодкорсизлар" (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида блогерларга нисбатан ўз муносабатини эълон қилди.

Маълум бўлишича, кўплаб таниқли давлат ва жамоат арбоблари билан интервью уюштирган Кирилл Альтман муаллифлигидаги «Alter Ego» лойиҳаси доирасида бир гуруҳ журналистлар билан суҳбат эълон қилинган.

Хусусан, GazetaUz нашридан Сабина Бакаева, HookReport’дан Дарина Солод, DaryoUz’дан Муҳрим Аъзамхўжаев, SpotUz’дан Тимурмалик Элмуродов, RepostUz’дан Али Қаҳҳоров ҳамда KunUz ва TogriUz нашрларининг собиқ ходими Алишер Рўзиохуновлар ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

Кўрсатувда блогер ва журналистлар Ўзбекистонда сўз эркинлиги борми ёки йўқ, деган саволга парадоксал жавоблар беришган. 

Агентлик директори Комил Алламжонов эса мазкур кўрсатувни кузатиб, блогерларга омад тилади:

“Биз ҳаммангизни ўқиймиз. Барчангиз ажойиб ижодкорсизлар”.

Ҳақиқат ва тўғри сўзни айтишдан ҳеч қачон қўрқманг!

Кирилл Альтман, Муҳрим Аъзамхўжаев, Cабина Бакаева,  Дарина Солод, Али Қаҳҳоров, Алишер Рўзиохунов,  Тимурмалик Эльмурадов — барчангизнинг келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз. Раҳмат!”

Бошқа янгиликлар