АсосийJamiyat

Қизининг иснодига чидолмай ўз жонига қасд қилган косонлик аёл ҳақида Бош прокуратура маълумот берди

'Қизининг иснодига чидолмай ўз жонига қасд қилган косонлик аёл ҳақида Бош прокуратура маълумот берди'ning rasmi

Сал аввал ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида 9-синф қизи зўрлангани орқасидан иснодга чидолмай икки марта ўз жонига қасд қилган аёл ҳақида хабарлар чиққан эди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz’га бу воқеа билан боғлиқ барча тафсилотларни маълум қилди. 

Аниқланишича, 2019 йил март ойида Косон туман 6-сонли мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари шикоят билан мурожаат қилишиб, мактаб директори О.Д.нинг ҳатти-ҳаракатларидан норозиликлари, 2018 йил май ойида 9-синф ўқувчиси Нигора.Б.нинг хомиладор бўлиб, фарзанд кўрганлиги кўрсатилган. 

Тергов жараёнида, Нигора Б. 2017 йил август ойида Бобур Б. билан жинсий алоқада бўлиб, хомиладор бўлиб қолганлиги, 2018 йил 11 май куни Косон туман туғруқ комплекисида қиз фарзанд туққанлиги, онаси Наргиза Р. туғилган қиз фарзандини шифохонада қолдириб, уни уйига олиб кетганлиги, туғуруқхона бошлиғи васийлик ва хомийлик органига айтганидан сўнг, 1 оила Нигора Б.дан туғилган қиз фарзандини асраб олишганлиги аниқланган.

Бироқ, ДНК биология экспертизасининг хулосасига кўра, қиз фарзанднинг биологик отаси Алишер Ж. эканлиги кўрсатилган. Бобур Б. эса биологик отаси эмаслиги аниқланган.

2019 йил  7 октябрьда Бобур Б. ва Алишер Ж.лар ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмида кўрсатилан жиноятни содир қилганлиги ўз тасдиғини топиб, улар Нигора Б. билан 2017 йил август ойида жинсий муносабатга киришганлиги, ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” банди (агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахс жиноят содир этган кундан бошлаб икки йил муддат ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади) га асосан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган.

Нигора Б. ни онаси Наргиза Р.нинг 2018 йилда ва 2019 йил сентябр ойида ўз жонига қасд қилганлиги ҳолатлари юзасидан туман ИИБ ва прокуратурага хабар келиб тушмаган. 

Наргиза Р.нинг ўз жонига суиқасд қилганлик ҳолатлари интернетнинг ижтимоий тармоқларида тарқалганлиги сабабли, 2019 йил 31 октябр куни Косон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши бошланган.

Бошқа янгиликлар