АсосийDunyo

Минг йиллардан садо берувчи дарахтлар

Баобаб дарахтини ҳаёт дарахти деб аташсада, аслида унинг 9 хил тури бўлиб, улар асосан Африка, Австралия ва Арабистон ярим оролида учрайди. Фотограф Бет Мун мана шу дарахтларнинг суратини олиш билан шуғулланади. У ўзининг “Қадимги дарахтларнинг ҳаёт сурати” китобида минг йиллар давомида яшаб келаётган баобаб дарахтлари ҳақида сўзлаб ўтади ва уларнинг суратини намойиш этади.

Бет Мун дарахтларни уч ҳолатига қараб танлайди. Биринчиси ёши, иккинчиси катталиги ва учинчиси тарихи. У тарих китобларига, ўсимликлар қўлланмасига, газета мақолаларига таянган ҳолда уларни ўрганади.

Айрим дарахтлар сайёрамизнинг бир неча нуқталаридагина учрайди. Улардан бири Мадагаскар оролида жойлашган.

Мун дарахтларни суратга олишда эски фотоаппаратдан фойдаланади. Бу усул билан у нафақат қадимий дарахтлар ҳақида, балки ўтмиш одамлари ва фотография тарихи ҳақида ҳам маълумот беришни истайди.

Фотограф платина, палладий ва темир кукунини аралаштириб, тайёр қоришмани қўл ёрдамида қоғозга суртади ва уни ёруғ жойга қўйиб қўяди. Қоришма қоғозга сингиб кетади. Бундай қоғозларга олинган суратлар асрлар давомида сақланиши мумкин.

Муннинг фикрича суратларни шу усулда ишланиши у ва дарахтлар ўртасида руҳий боғлиқлик ҳосил қилади.

Муннинг ишончи комилик бу дарахтлар Ер сайёрасининг рамзига айланиб бўлган, шу боис уларни келгуси авлодларга етказиш керак.

Унинг таъкидлашича, инсоният табиатни асраб қолиш учун курашаётган бир даврда у қилаётган ишлар аълодир.

“Биз мана шу дарахтларга қараб вақтнинг қанчалик қадрли эканлигини ҳис эта бошлаймиз ва ўзимизни руҳан унга боғлиқлигимизни ҳис этамиз. Ана шунда улар бизнинг бир қисмимизга айланади”, — деб ёзади ўз китобида Мун.

Монументал дарахтларни сақлаб қолишни бошқа бир йўли бор. Йўқолиб бораётган айрим дарахт турларини сақлаб қолишнинг имкони йўқлиги сабаб, уларнинг суратини олиб қолиш керак.

Мадагаскар ғарбидаги баобаблар аллеяси. У ердаги энг ёш дарахт 800 ёшда.

манба: xabardor.uz

    Бошқа янгиликлар