2 ноябрь куни Шоҳруҳхон 54 ёшга тўлди ва табиийки, Болливуд юлдузининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари дўстлари ва мухлисларининг яхши тилакларига тўлиб тошгани айтилмоқда.
Бироқ табрикларнинг энг ҳайратланарлиси дунёдаги энг баланд бино “Бурж Ҳалифа”да тақдим этилди. Шанба оқшомида “Бурж Ҳалифа”да Хонга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, бу бинода «Болливуд қиролининг туғилган куни муборак!» ёзуви акс этди. Шоҳруҳхон бу кутилмаган табрик учун “Бурж Ҳалифа”нинг асосчиси Муҳаммад Алаббарга миннатдорчилик билдирди. У ўзининг Твиттер саҳифасига: «Сизнинг меҳр-муҳаббатингиз беқиёсдир. Қойил! Бу ҳақиқатан ҳам мен кўрган энг баланд бино. Дубай, сени севаман”, – деб ёзиб қолдирган.