АсосийJamiyat

Навоийда ўқитувчилар пахта теримига жалб этилганлиги ҳолати ўрганилмоқда

'Навоийда ўқитувчилар пахта теримига жалб этилганлиги ҳолати ўрганилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Кармана туманида таътил пайтида мактаб ўқитувчиларини пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги маълумот тарқалди.

Ҳозирги вақтда вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ҳамда Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганмоқда, дея хабар беради ХТВ матбуот котиби. 

Эслатиб ўтамиз, “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”га Президентнинг 2018 йил 14 августидаги қарорига кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва тизим ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспекторни ишга туширган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганида ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz (http://ovoz.uzedu.uz/) сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар