Интернет оламида янги челленж пайдо бўлди. Унда икки дақиқа ичида қилинган ишларни айтиб бериш керак бўлади.
Хусусан, Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн 2 дақиқа ичида эришган натижаларини санаб ўтган.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ҳам ушбу челленжни давом эттирди.
У 2 дақиқада 1 йил ичида ташкилот томонидан қилинган ишларни санаб беришга ҳаракат қилди. Бироқ, бунинг учун 2 дақиқа камлик қилди.
“Ҳали йил тугамади, ишларни давом эттирамиз...” — деди якунида Алламжонов.






