Қўшиқлари билан санъатсевар халқимиз қалбида чуқур из қолдирган марҳум хонанда Охунжон Мадалиев томонидан яратилган тароналар ҳозирда ҳам севиб тингланмоқда. Айниқса, ушбу қўшиқларнинг замонавий талқинда ижро қилинаётганлиги ва мухлислар олқишларига сабаб бўлаётганлиги кишини қувонтиради.

Яхши қўшиқ яратишда шоир, бастакор ва хонанданинг ўзаро яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу ижодий ҳамкорлик натижаси ўлароқ пайдо бўлган тарона эса, албатта, дилга яқин бўлиши, табиий.
Отаси изидан бориб, унинг қўшиқларига қайта жон бахш этаётган Қиличбек Мадалиев Охунжон Мадалиев репертуаридан жой олган “Етарди” номли қўшиқ ва унга ишланган видеоклипни қайта куйлаб кенг оммага тақдим этмоқда.
Видеоклипда бош ролларни актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳамда хонанданинг ўзи ижро этган.





