АсосийJamiyat

Олтиариқда уй ёниб кетиб, 1 ёшли қизча ҳалок бўлди

'Олтиариқда уй ёниб кетиб, 1 ёшли қизча ҳалок бўлди'ning rasmi

Носоз ҳолдаги электр иситиш мосламасидан фойдаланиб, уни назоратсиз қолдирилиш аянчли оқибатга олиб келди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилмоқда.

2019 йилнинг 7 ноябрь куни соат 13:24да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Навбахор МФЙ Янгиқўрғон кўчасида жойлашган 45-уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 2018 й.т. қизча тутундан заҳарланиб, воқеа жойида ҳалок бўлганлиги ҳақида Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам бўлимидан туман Ички ишлар бўлимига хабар берилган.

Тезкор-тергов гуруҳи ходимлари томонидан воқеа жойига бориб, ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, яшаш хонада носоз электр иситиш мосламасини ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирилиши натижасида уйнинг 5 кв.метр майдонда пол қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланганлиги, ачинарлиси шу хонада бешикда бўлган чақалоқ тутундан заҳарланиб, вафот этганлиги маълум бўлган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар