АсосийJamiyat

Наманганда мактаб формасида келмаган қиз воқеаси кандай тус олган эди?

'Наманганда мактаб формасида келмаган қиз воқеаси кандай тус олган эди?'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни   ижтимоий тармоқларда “Мактаб формаси!...” номли  хабар берилган ва унга кўра ўқувчи мактаб формасида келмагани учун директор ўринбосари ўкувчини омма олдида изза қилганидан норозилик билдирилган.

Мазкур ҳолат Наманган шахар халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди

Маълум қилинишича, воқеа Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби билан боғлиқ бўлиб, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулбаҳор Мадраҳимова томонидан ўқувчи синф хонасида ўқувчилар орасида изза қилинмаган, директор ўринбосари унга қаттиқ гапирмаган. 

Ўқувчи билан бир неча бор суҳбатлашиб, ўқувчи либосида келиши тушунтирилишига қарамасдан бунга риоя этмаган, ўқувчилар орасида эмас, қизлар билан давра суҳбатида бу ҳақида айтиб, огоҳлантирилган. 

Ўрганиш жараёнида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суҳбатлашилганда буни улар ҳам тасдиқладилар. Шундан кўринадики, мақола муаллифи Илҳомжон Холмирзаев ҳолатни бўрттириб баён этган. Ўрганиш жараёнида хабар муаллифи билан ҳам суҳбатлашилди.

Бошқа янгиликлар