АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг бир қатор марказий кўчалари транспортлар учун вақтинча ёпилади

'Бугун Тошкентнинг бир қатор марказий кўчалари транспортлар учун вақтинча ёпилади'ning rasmi

Пойтахтимизда 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача веломарафон ўтказилиши муносабати билан кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати огоҳлантирмоқда. Демак, улар қуйидагилар: 

📍Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;

📍Шахрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми;

📍Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

📍Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;

📍Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми.

 

Шаҳар ҳокимияти келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди.

Бошқа янгиликлар