Тошкентда автомашина ювиш шаҳобчаси ишчиси мижознинг машинасини олиб қочди. Бу ҳақида darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, 2019 йил 7 ноябрь куни А.Р. ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасини Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасига олиб келади. Бироқ мазкур шаҳобча ишчиси 1971 йилда туғилган Х.Х. машинани ювиб эгасига қайтариш ўрнига, уни олиб қочиб кетган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 8 ноябрь куни туман ИИО ФМБ томонидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.