6 ноябрь куни Тожикистон—Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” постига уюштирилган қуролли ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, дея хабар беради “Интерфакс”хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 5 дан 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар жангарилар Душанбедан 60 километр узоқликдаги “Ишқобод” постида отишма бўлган.
Тўқнашув натижасида номаълум шахслар чегарчиларнинг автоматларини эгаллаб олган, хавфсизлик ходимлари ўтказган тезкор махсус ҳарбий операция давомида қуролланган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинган ва 5 нафар жангари қўлга олинган.
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара постига ҳужум қилганлар "Ислом давлати" жангарилари бўлиб, улар Афғонистондан кириб келишган. Бу ҳақда чоршанба куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот маркази маълум қилган.