Қуролланган номаълум гуруҳ кечаси ўзбек-тожик чегарасидаги заставага ҳужум қилишган, деб ёзади "РИА Новости" ахборот агентлиги.
20 та ниқобли шахс Душанбедан 60 км. ғарбда жойлашган "Султонобод" отрядининг 4-"Ишқобод" заставасига ҳужум уюштирган. Улар 5 та автоматни олиб қўйишган. Тезкор тадбир натижасида уларнинг 15 таси йўқ қилинган, 5 таси ушланган. Отишмада тожик томонидан чегара аскари ва милиция ходими ҳалок бўлган.