1

Олимпиадада ғолиб ўқувчига 22 миллион сўмдан ортиқ, ўқитувчисига 19 миллион сўм мукофот берилди

ЖАМИЯТ 11.11.2019, 13:25
Теглар: Олимпиада
Олимпиадада ғолиб ўқувчига 22 миллион сўмдан ортиқ, ўқитувчисига 19 миллион сўм мукофот берилди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал- Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Фан олимпиадасида фахрли 1- ва 2-ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллади.

Термиз давлат университети академик лицейнинг 2-курс талабаси Турсунов Азизбек фахрли 1-ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳридаги Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг 2-курс талабаси Бобошев Сардор 2-ўринни қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, олимпиаданинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланган:

1-ўрин учун ўқувчига – 22 300 000 сўм, ўқитувчига - 18 955 000 сўм;

2-ўрин учун ўқувчига – 18 955 000 сўм, ўқитувчига - 14 495 000 сўм;

3-ўрин учун ўқувчига - 15 610 000 сўм, ўқитувчига – 11 150 000 сўм.

Шарҳлар

Миср 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

04.01.2022, 23:02

Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақида мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси...
Олимпиадага борган ҳар бир спортчига 5 минг доллардан берилади

13.08.2021, 16:24

Шавкат Мирзиёев ҳозир бўлаётган йиғилишда Ўзбекистон  олимпия терма жамоаси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида фикр билдирди.Унга кўра, ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел...
Хитойлик Олимпиада чемпионининг оиласи 41 миллион доллардан нега воз кечди?

12.08.2021, 10:58

Хитойлик 14 ёшли Олимпиада чемпиони Сюан Хунчан учун бутун дунё бўйлаб тўпланган 41 миллион доллардан спортчининг оиласи воз кечди. Бу ҳақда Zamon.uz  хабар берди.Хунчан Токио...
Тошкент вилоятида Олимпиадага йўлланма олган спортчилар тақдирланди

05.07.2021, 15:11

Жорий йилнинг 2 июль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Ёшлар — бизнинг келажагимиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1