1

Ўзбекистон марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечмоқчи

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 14:34
Теглар: бюджет, қонун
Ўзбекистон марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечмоқчи

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда Қонунчилик паласи ахборот хизмати. 

Унда белгиланган ҳар бир норма атрофлича муҳокама этилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар билдирмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинади. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. 

Депутатлар таъкидлаганидек, ҳаётга жорий этилаётган янги амалиётнинг яна бир ўзига хос жиҳати – марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечишдир. Масалан, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш мақсадида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш йиғимлари маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда. Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатиш учун акциз солиғи тушумлари аҳоли сонидан келиб чиқиб, ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланади. Қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича прогноздан орттириб бажарилган қисми тўлиқ ҳудудларда қолдирилади. 

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ўз бюджетини қабул қилишда хеч қандай ваколатга эга эмас эди. Қайси бир ташкилотга ажратилаётган маблағлар етишмаслигини ёки ортиқча эканлигини билса ҳам уни ўзгартиш имкони йўқ эди. 

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида маҳаллий бюджетларнинг даромадларини солиқ турлари бўйича ҳамда харажатларини бюджет ташкилотлари кесимида ўзлари белгилаши ўз аксини топган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўзларига тегишли бўлган бюджетни қабул қилишдаги ҳақиқий мустақиллиги таъминланади. Бу, албатта, ҳар бир давлат органининг ваколатини кенгайтириш билан бирга, масъулиятини ҳам оширади. 

Парламент қуйи палатасида қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
Қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби жорий этилмоқда

13.11.2021, 14:28

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий шарҳини назарда тутади.Конституция ва қонунлари нормаларига расмий шарҳ Конституциявий суд томонидан берилади.Бироқ, амалдаги қонунчиликда қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ...
Ҳоким ўринбосарлари депутатларга ҳисобот беради – Молия вазирлиги

25.03.2021, 17:40

Бугун, 25 март куни АОКА биносида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар юзасидан матбуот...
Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берилди

01.02.2021, 15:34

Бугун, 1 февраль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин ТошматовОлий таълим...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1