Наманган вилояти ҳокими тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига “Нексия-3” совға қилди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 15:23
Теглар: ҳоким, ​Наманган, Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ҳайрулло Бозоров
Наманган вилояти ҳокими тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига “Нексия-3” совға қилди

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланади.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров йиғилганларни байрам билан қутлаб, Президентимизнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.

Тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари куни муносабати билан қабул қилган фармонига мувофиқ тўрт нафар наманганлик соҳа фидойилариги давлат мукофотлари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига “Жентра” ҳамда Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига “Нексия-3” янги хизмат автомобилларининг калитлари топширилди, дея хабар беради Наманган24.

Шунингдек, тиббиёт соҳасида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан танилган соҳа фидойиларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Қолаверса, йилнинг энг намунали шифокори кўрик-танлови номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, уларга эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу байрам муносабати билан вилоятда ўтказилган тадбирда шоир Шарофиддин Болтабоевга ушбу Nexia-3 автомобилини совға қилгани ҳақида хабар бергандик.

Шарҳлар

⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
20 минг АҚШ доллари билан қўлга тушиб қамалган ҳоким ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида иш бошлагани рад этилди

17.12.2022, 10:55

Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб,  озодликдан...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1