1

Тепадан қараганда барчаси гўзал ёки...қўрқинчли!

ДУНЁ 18.01.2015, 18:06
Тепадан қараганда барчаси гўзал ёки...қўрқинчли!

Айримлар энг баланд жойларда ҳам киприк қоқишмай тураверишади. Бошқалар эса бунинг акси. Баландликдан қўрқиш ҳисси деярли барчада бор. Агар уни қай даражада эканлигини синаб кўрмоқчи бўлсангиз, дунёнинг энг баланд нуқталарига бориб кўринг, деб ёзмоқда xabardor.uz 

Баландлик ҳиссиётини бошдан кечириш учун юзлаб метр тепада жойлашган шиша пол устига чиқсангиз ҳам бўлади. Шунда оёғингиз остида ястаниб ётган поёнсизликни кўриб, ваҳимага тушасиз. Лекин ҳавотирга ўрин йўқ, барчаси мустаҳкам қилиб ўрнатилган. Шимолий Америкада савлат тўкиб турган баланд тоғлар, Гранд-Каньон саёҳлар учун арзимас нарсадек кўринар, лекин уларга чиқиб кўриш керак бўлади.

1.”Музлик Skywalk 2”нинг энг баланд нуқтасидан ястаниб ётган водийга боқиш, кишига ақл бовар қилмас ҳиссиёт улашади. Бу ерда узоқ туришнинг имкони йўқ, чунки сайёҳлар тўдаси ва шамол бунга ҳалақит беради. Шунга қарамай бу нуқта энг қизиқарли жой ҳисобланади.

2. “Skywalk 2”дан туриб ўрмонлар салобатини кўриш мумкин.

3. Уиллис-Тауэр

Чикагодаги Уиллис-Тауэр кузатиш нуқтаси барчага маълум ва машҳур. У ерга чиқиш учун 1353 метр баландликка кўтарилишга тўғри келади.

4. Уиллис-Тауэр

Бу ерда туриш вақти чегараланган. Ҳар бир сайёҳлар жамоаси учун ярим соат. Бу қоидани ўт ўчириш бўлими ўрнатган. Шу боис осмонўпар бино остида навбатда турган кўплаб инсонларни учратиш мумкин.

5. Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази 

Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази рўйхатимиздаги энг баланд бино ҳисобланади. Бу ердан шаҳарнинг ажойиб манзараси кўринади ва у энг кўп сайёҳлар борадиган жойлардан бири ҳисобланади.

6. Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази 

Бинонинг шиша-ойналик ўтиш йўлагини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. 

7. “CN Tower” 

Осмонўпар “CN Tower” биноси Шимолий Америкадаги энг таниқли жой саналади. “CN Tower” Торонтонинг бошқа бинолари ўртасида савлат тўкиб турибди.

8. “CN Tower” 

Бинонинг шиша айвонидан туриб, атрофни томоша қилишингиз мумкин. Бу ҳақиқий мўъжиза! Ўзингизни худди аттракциондагидек ҳис этасиз.

9. “CN Tower” 

Ташриф буюрувчиларга мустаҳкам камарлар берилади ва бинонинг қиррасида тик туришга имкон яратилади. Бу ҳақиқий даҳшат!

10. “AlpspiX”

“AlpspiX” майдончаси рус руҳияти ва немес Баухауси ҳиссиётини берувчи жойдир. 

11. Гранд-Каньон

Бу жой кўриниши юзасидан “Skywalk” музликлар водийсига ўхшаб кетади.

12. Гранд-Каньон 

Яримдоира шаклидаги табиат манзараси ҳар қандай сайёҳни мафтун этиб қўйиши аниқ. Тўғри, хавфли ва баланд жойлар бор, бироқ таваккал қилишга арзийди.

13. Дахштайн

Рўйхатнинг энг сўнгида Дахштайн турибди. “Муз қасри” номини олган музлик майдончаси инсонларни доимо ўзига чорлаб келади. Бу майдон ер юзидаги энг гўзал масканлардан бири бўлиб, бу ерга бормаслик афсусланарли ҳол ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1