1

Сайловга қўй сўйиш учун ўқитувчилар маошидан ушлаб қолиш “топшириғи” ўрганилди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 19:18
Теглар: Сайлов, Ўқитувчи, маош
Сайловга қўй сўйиш учун ўқитувчилар маошидан ушлаб қолиш “топшириғи” ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги камида иккита мактабда маъмурият томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказишга столларни безатиш, гилам солиш учун ўқитувчилар маошидан 50 000 сўмдан олиб қолинаётгани маълум қилинган. Ушбу ҳолат ўрганилиб, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

Ушбу фикрларни рад этган ҳолда Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими сайлов участкалари ўқув жараёнига ҳалал бермай ташкил этилаётганлиги, хоналар жиҳозланишида ҳеч қандай маблағ сарфланмаганлиги ва мактаб маъмурияти томонидан пул маблағи йиғилмаганлигини маълум қилади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг “Сайловнинг молиялаштириш” ҳақидаги 17-боб 98-, 99-, 100-моддаларида сайлов жараёнини молиялаштириш ҳақида аниқ маълумот берилган. Яъни сайловга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ташкил этилаётган сайлов хоналарининг жиҳозланиши, керакли ҳужжатлар билан таъминланиши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари сайловини ташкил этувчи ҳамда уни ўтказувчи шаҳар комиссияси томонидан амалга оширилмоқда.   

Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда блогерлар ўз фикрларини аниқ маълумотлар асосида изоҳламаган. Айрим блогерлар Янгийўл шаҳри ҳақида фикр билдиряптими ёки Янгийўл тумани ҳақидами, аниқ билиб бўлмайди. Мақоланинг бошида Янгийўл шаҳри мактаблари ҳақида маълумот бериб, мақола ўртасига келганда “туман ҳокимлиги мактаблар директорларига ноябрь бошида сайлов учун пул ўтказиб бериш тўғрисида "оғзаки топшириқ" берган”, деган мужмал далилларни келтирмоқда. Шулардан кўриниб турибдики, маълумот нотўғри.

Сайловга тайёргарлик жараёни  Марказий сайлов комиссиялари ва уларнинг ҳудуддаги комиссиялари томонидан ташкил этилмоқда. Янгийўл шаҳар Халқ таълими бўлими юқорида келтирилган хабарни мутлоқ нотўғри эканлигини таъкидлайди ҳамда ўқитувчилардан 50000 сўмдан маблағ йиғилган, деган асоссиз хабарни рад этади

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Дунё бўйича ўқитувчиларга ойига қанча маош тўланади?

20.01.2022, 20:18

Малакали ўқитувчилар яна эътибор марказида. Яъни, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириш асносида иқтидорли ўқитувчиларнинг ойлик маошини босқичма-босқич...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1