1

Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилиши мумкин

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 09:30
Теглар: Аэропорт
Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилиши мумкин

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Бекенов Япония фуқаро авиацияси бюроси директори ўринбосари бошчилигидаги “Сумитомо корпорейшн” компанияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда дунё тажрибасида ўзини оқлаган усул сифатида аэропортлар фаолиятини самарали бошқаришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортини концессия усулида бошқариш лойиҳаси бўйича таклифлар тақдим этилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларида ушбу механизм асосида бошқаришга қизиқиш борлиги эътироф этилди.

Жумладан, “Ўзбекистон аэропортлари” акциядорлик жамияти фаолиятига япониялик экспертларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Халқаро аэропортлар рейтингида юқори ўринларда турувчи Япониянинг Нарита, Фукока, Сендай, Кансай ва Хоккайдо аэропортлари, улардаги бошқарув тизими, фойдаланувчилар учун яратилган қулай имкониятлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
Ямандаги халқаро аэропортда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

31.10.2021, 00:22

Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...
"Тошкент 3" аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

30.08.2021, 13:42

Аввалроқ,  Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1