1

Сурхондарёдаги чиқинди уюмларини раҳбарлар кўрди

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 13:42
Теглар: Сурхондарё, чиқинди
Сурхондарёдаги чиқинди уюмларини раҳбарлар кўрди

2019 йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Сурхондарё. Мутасаддиларимиз шаҳар марказидаги чиқинди уюмларини кўриб, кўрмасликка олмоқда” сарлавҳали материал эълон қилинган эди. 

Термиз шаҳар ҳокимлиги  мазкур ҳолатни ўрганди ва натижани маълум қилди

"Юқоридаги ҳолат шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилганда Ат-Термизий кўчасидаги маиший чиқиндилар бу ерда жойлашган собиқ Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси билан шуғилланувчилар фаолияти сабабли пайдо бўлганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасиданТермиз шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олиш, тозаликка риоя қилишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Ҳозирда у ер маиший чиқиндилардан тозаланиб, тоза ва озода ҳолатга келтирилди. Ҳудуд тозалигига жавобгар масъул шахс бириктирилди".

Шарҳлар

Сурхондарёда 32 ёшли йигит бедарак йўқолган

20.04.2024, 22:05

Сурхондарёда 32 ёшли йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган (руҳий...
"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1