АсосийDunyo

Ўзбекистонга виза олиш учун Туркманистонда юзлаб одамлар навбат кутмоқда

'Ўзбекистонга виза олиш учун Туркманистонда юзлаб одамлар навбат кутмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасида сайёҳлик визасини олиш учун юзлаб одамлар навбатда турибди. Бу ҳақда Türkmen.news хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, эрта тонгдан элчихона ёнида 250дан ортиқ одам тўпланяпти. Кун давомида бу сон ортиб боради. Навбатда турганларнинг аксарияти Лебап ва Дашогуз вилоятлари аҳолиси, улар орасида кексалар ва ёш болалар ҳам бор, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, туркманистонликларнинг кўпчилиги қўшни мамлакатдаги банкоматлардан туркман банк карталаридан нақд пул ечиб олиш ҳамда истеъмол товарларини сотиш учун Ўзбекистонга йўл олмоқда.

20 кунлик виза олган фуқаро Ўзбекистонга бир неча бор кириб чиқиши мумкин. У ўзи билан қариндошлари, танишларининг карталарини олиб, улар маблағларини нақдлаштириб беради. Бунинг учун у карта эгаларидан 100-150 манатдан олади. Ҳар бир доллар учун 3,5 манат сармоя киритган аҳоли қора бозорда долларни 19 манатдан қайта сотмоқда, дея ёзади нашр.

Türkmen.news мухбири билан суҳбатлашган баъзи туркманистонликлар даромаднинг ушбу турига нисбатан чекловлар кучайтирилаётгани ҳақида гапирган. “Октябрь ойининг сўнгида мен Шовотда (Туркманистон билан чегарадош Ўзбекистон ҳудуди) терминал орқали битта ҳам тўловни амалга оширолмадим, ёзда 45-50 долларгача тўловларни ўтказиш мумкин эди. Уйга бор-йўғи 10 доллар олиб келдим», - дейди нашрнинг сухбатдоши.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар