АсосийJamiyat

Тошкентда илк бор атом фестивали ўтказилди

'Тошкентда илк бор атом фестивали ўтказилди'ning rasmi

Фестивал Тошкент шаҳридаги Aтом технологиялари ахборот маркази (AТAМ)да очилди.

Фестивалда “Ўзатом” агентлиги, «Росатом» давлат корпорациясининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий маркази, Ядро тадқиқотлари миллий университети “МИФИ” Тошкент филиали мутасаддилари ва мутахассислари ҳамда ўқувчи ва талабалар этдилар.

Тадбир фан ва инновацияларни оммавийлаштириш, ёшларни замонавий технологиялар билан таништириш, уларнинг атом мавзусига доир саволларига мутахассислардан жавоб олиши мақсадида ташкил этилди.

Фестивал доирасида мактаб ўқувчилари учун “Aтомний добл”, “Илмий хронограф”, “Техностратегия” каби интеллектуал ўйинлар, талабалар учун маърузалар ва илмий-оммавий “Разберем на атоми” ток-шоуси ўтказилди.

Фестивал иштирокчиларга ядро технологияларининг саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиётда қўлланилиши ва мамлакат тараққиётида тутган ўрни ҳақида тушунчалар берилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, бундай тадбирлар атом энергетикаси ривожланаётган кўплаб мамлакатлар – Бангладеш, Ҳиндистон, Беларус, Арманистон ва бошқа давлатларда оммавий тарзда ўтказилади.

 

Бошқа янгиликлар