Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайишда давом этяпти

ДУНЁ 20.01.2015, 10:11
Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайишда давом этяпти

2014 йил якунларига кўра, Хитой Ялпи ички маҳсулоти ҳажми харид қилиш қобилияти бўйича Америкадан ўзиб кетган. Гарчи йил якунлари бўйича ҳисобот ҳали чоп етилмаган бўлсада, Ялпи ички маҳсулотни анъанавий баҳолаш бўйича Хитой АҚШдан сезиларли ортда қоляпти, uzreport.uz хабар қилмоқда.

 Халқаро Валюта Жамғармасининг маълумотига қараганда, 2014 йил якунлари бўйича Хитой иқтисодиёти қарийб 10,4 млрд долларни, Американики эса 17,4 млрд долларни ташкил этади.

Аммо бу иқтисодий жиҳатдан Хитой АҚШга тобора яқинлашмоқда, дегани эмас. Ҳозирнинг ўзидаёқ дунё бўйича фойдаланилаётган энергиянинг 20 фоизи ушбу мамлакатга тўғри келмоқда. Бу сайёрамиз бўйича ҳаммадан кўпдир. Ғарб учун ўта юқори туюлган Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайишда давом этмоқда. Хитой Халқ банкининг маълумотига кўра, 2015 йилда Ялпи Ички маҳсулотнинг ўсиши аввал тахмин қилинган 7,4 фоизга эмас, балки 7,1 фоизга секинлашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1