АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хусусий пенсия фондлари ташкил қилишга рухсат берилиши мумкин

'Ўзбекистонда хусусий пенсия фондлари ташкил қилишга рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ҳукумати пенсия ислоҳотини жадаллаштиради. Пенсия фондларига қимматли қоғозлар бозорига инвестиция йўналтириш имконияти яратилади. Шу билан бирга, хусусий пенсия фондларини ташкил қилишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда капитал бозорига бағишланган халқаро конференциясида Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Атабек Назиров маълум қилган.

Назировнинг айтишича, капитал бозори мазкур ислоҳотдан манфаатдор бўлиб, Молия вазирлиги билан яқин ҳамкорликка тайёр. Келаси йил охиригача фундаментал қонун лойиҳаси тайёрланиши кутилаяпти. Ҳозирда энг яхши хорижий тажриба ўрганилмоқда ва Ўзбекистон учун энг мақбул пенсия ислоҳоти моделини танлаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Мутахассисларнинг айтишича, мамлакатга ҳақиқатан ҳам хусусий пенсия фондлари керак. Сабабики, ҳозирги ягона пенсия фондга ойликдан муайян миқдорда мажбурий ўтиб туради. Аммо йиллар ўтиб, бу пуллар инфляция сабаб ҳеч нима бўлмай қолади. Хусусий пенсия фондлари пайдо бўлиши билан улар ўртасидаги рақобат кучаяди, даромадли таклифлар юзага келади. Бу эса одамларни келажак учун пул жамғариб боришга рағбатлантиради. Бунинг учун пенсия фондлари инвестиция фаолияти билан шуғулланиши керак бўлади.

Хусусий пенсия фондлари нима дегани? Ҳар бир фуқаро кексалик даври учун жамғармаларини йўналтириш масаласини мустақил ҳал қилади. Пул кўпаяётганини реал вақтда кузатиб боради, хоҳласа, маблағларини бир фонддан олиб, бошқа фондга йўналтиради.

Атабек Назировнинг айтишича, давлат пенсия фонди ва унга мажбурий пул ажратмалари сақланиб қолади. Аммо ишчиларда пул жамғаришнинг банк депозитида пул сақлашдан бошқа яна бир қулай имконияти пайдо бўлади. Бунда у ўзи танлаган пенсия фондига ёки пенсия ҳисоб варақасига ихтиёрий пул ўтказиши мумкин бўлади. Ўтказилган пул солиқдан озод қилинади. Кейин ушбу пулни қандай қилиб кўпайтириш (қимматли қоғозларга инвестиция қилиш, депозитга қўйиш, нақд ушлаб туриш) ўзининг қўлида бўлади. Ушбу жамғармадан пулни пенсия ёшига етмасдан туриб ҳам чиқариб олиши мумкин бўлади. Фақат унда олдин озод қилинган солиқларни тўлаб қўяди. 

Конференцияда айтилган яна бир нарса – Ўзбекистонда банкларнинг қимматли қоғозларга инвестиция киритиши масаласи бўлди. Дунё қимматли қоғозлар бозорларида энг йирик ўйинчилардан бири банклар ҳисобланади. Ўзбекистонда банклар ўзиникидан ташқари акцияларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиши тақиқланган. Айтишларича, ушбу тақиқни ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар