Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Тамайрат МФЙ 31-уйда истиқомат қилувчи Фароғат Йўлдошева Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳи орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллади.
Аёл 25 ёшли фарзандини ўлдирган жиноятчиларга нисбатан жазо бериилишини сўраб арз қилган. Ушбу жазони тайинланишида марҳумнинг онаси Республикадаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам сўрамоқда.
Аёлнинг йиғлаб сўзлаб беришича, ўғли ухлаб ётган вақтда унинг устига бостириб келиб, ваҳшийларча, қўйни бўғизлагандек, сўйиб ташлашган.
Ушбу жиноят маҳалладошлари А.Эргашев ва Ш.Сафаров томонидан қилинганлиги, бироқ маҳаллий масъул органлар томонидан жиноят яширилаётганлиги арз қилинмоқда. Ушбу ноқонуний ҳаракатлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ходимларининг ҳам жавобгарликка тортилишини сўраган.
Шунингдек, аёл ушбу адолатсизлик юзасидан шахсан ўзи маълумотлар бериш учун “Халқ билан мулоқот” гуруҳида телефон рақамини ҳам қолдирган.
darakchi.uz ҳам воқеа юзасидан аниқлик киритиш учун масъул давлат органлари билан боғланишга ҳаракат қилади.
17.04.2023, 13:04
Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...14.02.2023, 13:35
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....01.02.2023, 10:49
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...