АсосийJamiyat

Нукус марказида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Нукус шаҳри марказини ободонлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда, деб хабар беради kun.uz Uzbekistan Today ахборот агентлигига таянган ҳолда. Эски бинолар бузиб ташланиб, шаҳардан ўтадиган “Дўстлик” канали бўйида пиёдалар йўлкалари қурилмоқда.
Шаҳар марказида аттракционлар, яшил ҳудудлар, музейлар, жамоа тановул нуқталари кун сайин кўпайиб бормоқда. Канал бўйи нукусликлар ва шаҳар меҳмонларининг севимли дам олиш жойига айланишга улгурган. Тез кунда каналда сайр қилиш учун катерлар ишга туширилиши кутилмоқда.
Режада кўзда тутилган объектларнинг асосий қисми 2015 йилнинг баҳорида ишга туширилиши айтилмоқда. Шаҳар инфраструктурасини янгилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари яқиндан ёрдам беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар