АсосийJamiyat

Ўз синглисини сотган опа жазоланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи аёл, эри билан тил бириктириб, ўз синглисини фоҳиша сифатида Таиландга сотиб юборди. Бу ҳақда “Постда” газетасига асосланган ҳолда kun.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, аёл ўзининг эридан ажрашган синглисига Туркияда яхши иш борлигини айтиб, уни Тошкентдан қўлига 1000 доллар бериб учириб юборган.

Газетада қайд этилишича, сингил Туркияга кетаяпман деб самолётга чиқиб, Таиландга бориб тушган ва у ерда уч йил ишлаб, хасталаниб, қўлида 500 доллар билан Самарқандга қайтган.

Қайд этишларича, ўз синглисини фоҳиша сифатида сотиб юборган аёл ва унинг эри айбларини тан олган ва жазога тортилган.

Бошқа янгиликлар