Наманганда светофорларга муқобил энергия манбаи – қуёш батареяли панеллар ўрнатиш амалга оширилмоқда.
ЎзА хабарига кўра, қуёш батареяли панелларнинг дастлабкиси вилоят марказининг Навоий ва Бобур шоҳкўчалари кесишган чорраҳалардаги светофорларга ўрнатилди.
– Қуёш батареяли панеллар синовдан муваффақиятли ўтмоқда, – дейди вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ихтисослаштирилган фойдаланиш бўлими бош муҳандиси Акмалжон Сулаймонов. – Бундай қурилмалар шаҳарнинг асосий йўналишларидаги элликдан зиёд чорраҳанинг барчасига ўрнатилади. Бу светофорларнинг барқарор ишлаши ва электр энергияси тежамкорлигида сезиларли натижа беради.





