АсосийShou-biznes

Бердақ - қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди

Ҳар бир халқнинг ўзлигини, миллий мавқеи ва қадр-қимматини дунёга танитувчи улуғ фарзандлари бўлади. Уларнинг қолдирган ўлмас мерослари айни халқнинг нафақат ўтмишини, балки бугуни ва келажагини ҳам белгилайди. Биз улуғ Бердақ шоирни нафақат қорақалпоқ, бутун халқимизнинг ана шундй ардоқли фарзандларидан бири сифатида доимо қадрлаймиз.

                                                                                                                             Ислом Каримов

Ҳар йили мамлакатимизда  27 ноябрь куни қорақалпоқ элининг буюк шоири Бердимурот Қарғабой ўғли Бердақнинг таваллуд айёми кенг нишонланади. Хусусан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида, маънавият ва маърифат масканларида бердақхонлик тадбирлари ўтказилади. Унинг шеър ва достонларидан намуналар ўқилади. Бердақ симоси ҳқиқий маънод наинки қорақалпоқ, балки бутун туркий хлқларнинг ғурур ва ифтихори тимсолига айланган.

Тарихий маълумотларга кўра Бердақ 1827 йилда Оролбўйидаги Бўзатов тумани ҳудудида таваллуд топган. Болалигидан маърифатга, адабиётга меҳр қўйди. Қорақалпоқ халининг мақол ва маталлари, лапар ва достонларини қизиқиш билан ўрганди. Аввал овул мактабида, кейин ўша дарвнинг йирик таълим масканларидан ҳисобланган Қорақум эшон мадрасасида  сабоқ олди. Диний ва дунёвий фанлар билан бирга Алишер Навоий, Абдураҳмон Фузулий, Абдулқодр Бедил, Фаридуддин Аттор, Махтумқули, Сўфи Оллёр сингари  Шарқ мутафаккирлари ҳаёти ва ижодини астойдил ўрганди. Бердақнинг шеърларидан бирида   шундай мисралар бор:

“Чоркитоб”дан тура қочдим,

Навоийдан савод очдим,

Фузулийдан дурлар сочдим,

Дилёрларни излар эдим,

Халқ куйчиси

Бердақ ўз шеърларида халқининг бошига тушган мусибатларни очиқ-ошкора, сидқидилдан куйлай олган. У ўзининг “Ақимбет”, “Шажара”, “Ойдўс бобо”, “Амангелди”, “Ерназар бий”, “Хоразм” сингари  достонларида қорақалпоқ халқининг  ўн тўқизинчи асрдаги  ҳаёти, турмуш тарзини кўрсатиб бера олди. Унинг асарлари ўша даврда Оролбўйидаги мавжуд сиёсий вазиятни, маданий муҳитни  ўрганишда ҳам муҳим ўрин тутади. Унинг бирга “Муса бахшига” номли шеърида йигирмадан ортиқ халқ бахши ва оқинларининг номи тилга олинади. Мутахассисларнинг фикрича, Бердақнинг ўзи ҳам бахши бўлган, дутор чалиб, қўшиқ ва лапарлар, достон ижро этган.

Бердақ ижодий инсонийлик, ватанпарварлик, олижаноблик сингари фазилатлар алоҳида ўрин тутади. У бутун умри давомида ўз юртдошларини илм-маърифатга, бирдамликка, ҳамжиҳатликка даъват этди. Мардлик жасорат, матонатни тарғиб қилди.

Бердақ қўлёзмалари изидан

Бердақ ижодини ўрганиш, қўлёзмаларини излаб топиш ишлари ўтган асрнинг 30-йилларидан кейин бошланган. Шундан сўнг унинг шеър ва достонлари аввал она тилида кейин бошқа бир қатор тиларда босилиб чиқди. Унинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга киришилди. Мамлакатимиз истиқлолга эришга, Бердақ ҳаёти ва ижодига муносабат тубдан ўзгарди. 1998 йилда Юртбошимиз фармонига биноан Бердимурот Қарғабай ўғли Бердақ таваллудининг  180 йиллиги кенг нишонланди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети қошида Бердақ Миллий музейи ташкил этиди.

Ушбу музей бугунги кунда Қороқалпоғистондаги зиё масканларидан бири саналади. Айни пайтда бу ерда бу ерда Оролбўйи халқлари тарихи ва адабиётига оид 3000 дан ортқ экспонат сақланади. Улар орасида Бердақнинг нигоҳи тушган бир қатор нодир китоблар, қимматли қўлёзмалар, тарихий либослар, чолғу асбоблари алоҳида ўрин тутади.

2014 йилда музей хазинаси яна бир нодир экспонат билан бойиди. Бердақнинг бгунги авлодларидан бўлган Амангул Алланова буюк шоир тегишли бўлган чопонни музейга келтириб берди. Маълумотларга қараганда Бердақ 57 ёшдалигида туғилган набираси Қоражоннинг бешиги устга эгнидаги чопонни ёпиб кетган экан.

Бу чопон авлоддан авлодга ўтиб, бугунги кунга қадар етиб келган. Либос яхши сақланган. Бу нодир чопонга тикилиб ўйга толасан киши. Ахир бу либос йиллар давомида буюк шоирнинг яхши-ён кунларида, шод-ношод дамларида ҳамроҳ бўлгандир. Шоирнинг ғам-ташвишлари, дард-ҳасратини у билан баравар елкалагандир...

                                               Ўлмас мисралар

Бердимурот, изла, изла,

Ҳар йўлини тўғри кўзла,

Не сўласанг, яхши сўзла,

Ҳақ дийдорин излар эдим.

****

Азоб билан олмағайди жонимни,

Йигитлар, айтайин арзи ҳолимни,

Йиғлаб ўтказдим мен моҳу солимни,

Шўрлик Бердимурот ёзар халқ учун.

                               ***

Барчани яратган қодир худойим

Берсанг бул бандага Ҳақнинг йўлин бер,

Эгри юрсам ортар менинг гуноҳим,

Бу қалбимга тўғриликнинг нурин бер.

                ***

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар