Озарбойжонда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда

МАДАНИЯТ 20.11.2019, 02:22
Теглар: ўзбек киноси кунлари, Озарбойжон
Озарбойжонда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда

"Ўзбек киноси кунлари" ҳафталигининг очилиш маросими Озарбойжоннинг Низомий номидаги кино марказида бўлиб ўтди. Унда  Озарбойжон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Вагиф Алиев, Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари Шуҳрат Ризаев ҳамда маданият ва санъат намоёндалари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Очилишда сўзга чиққан Вагиф Алиев ушбу кино ҳафталиги икки халқ маданиятларини бир-бирига танитиш ва ривожланишида катта роль ўйнашини айтиб ўтди. Шунингдек, у "Маданиятнинг муҳим қисми бўлган кинонинг ривожланишида жуда муҳимдир, чунки ҳар икки мамлакат сўнгги йилларда кино соҳасида катта ишларни амалга оширди. Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев  Озарбойжон кино концепциясини яратиш бўйича кўрсатмалар берди ва ушбу соҳани ривожлантиришга ғамхўрлик қилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам кино саноатини ривожлантириш борасида улкан ишларни амалга оширмоқда. Шу сабабли бундай тадбирларнинг ўтказилиши иккала мамлакатда ҳам кинонинг ривожланишига ёрдам беради деб ўйлайман.  Ва бу муносабатлар давом этишига ишонаман. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев кино ҳафталик доирасида 6 та бадиий, 4 та ҳужжатли ва 1 та анимацион фильм намойиш этилишини билдирди. 

“Ушбу фильмлар турли жанрларни қамраб олса ҳам, уларда севги, юртга бўлган муҳаббат ва ватанпарварлик каби мавзулар ёритилган. Бу тадбир нафақат кинолар намойиши, балки маданиятлар алмашинувдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Ислоҳотлар кино саноатини ҳам қамраб оляпти. Ўзбекистонда йилига 80 га яқин фильм суратга олиниши режалаштирилган. Янада аниқроқ айтсак, 20 та бадиий, 40 дан ошиқ ҳужжатли ва 10 та анимацион фильмлар ишлаб чиқариш назарда тутилган. Берилаётган эътибор ва имкониятлар сабаб, бугун фильмларимиз сифати, мазмуни яхшиланиб боряпти, улар чет элларда турли мукофотларга сазовор бўлишмоқда. Ушбу ҳафталик Озарбойжон ва Ўзбекистон маданий алоқаларининг янада ривожланишига ҳисса қўшишига ишонаман”, – дея таъкидлади Шерзод Файзиев

Шундан сўнг саҳнага ўзбек киноижодкорлари таклиф қилинди. Бундай тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик маданий алоқаларни ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатиши таъкидланди. Шундан кейин ҳафталикнинг илк фильми "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми озарбойжонлик томошабинларга намойиш этилди.

Шарҳлар

Тожикистонда “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтади. Қачон?

17.05.2021, 18:08

Тожикистон Республикасида 2021 йилнинг 19-22 май кунлари “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтиши кутилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг маълум қилишича, мазкур анжуманда тожикистонлик мухлисларга ўзбек киноусталари томонидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1