Шу йилнинг 16-19 январь кунлари пойтахтимизда Artlas ёш дизайнерлар танлови бўлиб ўтди. “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ва профессионал ёш дизайнерлар иштирок этди, дея хабар қилади uz24.uz нашри.
Ёшлар ижод саройида ўтказилган танловнинг финал босқичида 48 нафар ёш дизайнерлар ўз тўпламлари билан қатнашди. Улардан 11 та тўплам саралаб олинди. Кеча ташкил этилган якуний дефиледа танлаб олинган либослар намойиш этилди.
Танлов якунига кўра, ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.












