АсосийJamiyat

Тошкентда “Nexia-3” тўсиққа, темир устунга сўнг эса “Matiz” бориб урилди

'Тошкентда “Nexia-3” тўсиққа, темир устунга сўнг эса “Matiz” бориб урилди'ning rasmi

Telegram месседжерида Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси жойида ёзилган видео тарқамоқда. Ушбу ҳолат ИИББ томонидан тезкор ўрганилиб, аниқлаштирилди.

Маълум қилинишича, 2019 йил 18-ноябрь куни соат 20:45 да Ж.М. “Nexia-3” русумли автомобилида Нурафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Бошқарувни бажара олмасдан ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиққа ва ёритувчи темир устунга урилган. Тўқнашув оқибатида транспорт воситаси 24 ёшли К.Ш. бошқариб борган “Matiz” русумли автомобилга урилган.  

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Matiz” русумли автомобиль йўловчиси 21 ёшли Н.Ш.га тан жароҳатлари олди ва шифохонага етказилди. Шунингдек йўлдаги устун ва учта тўсиққа зарар етган.

Бошқа янгиликлар