Ўзининг шўх тароналари, дилга ҳуш ёқувчи нолалари билан мухлислар орттирган Умидахон айни кунда иккита янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. Улардан бири истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, номи ҳозирча сир тутилмоқда. Аранжировкани эса Жасур Бадалбоевга ишониб топшириш ниятида, дея ёзмоқда popcorn.uz.
Иккинчи тарона миллий йўналишда ва у кўпчиликка таниш, яъни устоз санъаткорларимиздан бирининг репертуаридан жой олган қўшиқ.
Турли ёшдаги санъат шинаввандаларига манзур келувчи бу қўшиқ Умидахон ижросида янгича талқинда янграйди. Ҳозирча иккала таронанинг номини сир тутаётган Умидахон тез кунда кетма-кет қўшиқлар премьерасини тақдим этиш ниятида экан.





