Маълумки, кеча UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тантанали кутиб олинди ва айни пайтда у Тошкентда.
Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов иштирок этиши кутилаётган маросим 22 ноябрь, жума куни соат 16:00 да Халқаро форумлар саройида ташкил этилади.