Нью-Йоркда "Тошкент супермаркет"и очилди (фото)

ДУНЁ 22.11.2019, 11:23
Теглар: Нью-Йорк, Тошкент супермаркет
Нью-Йоркда "Тошкент супермаркет"и очилди (фото)

 

Нью-Йорк шаҳрида "Тошкент супермаркет"и очилди. Бу ҳақда zamin.uz хабар қилмоқда.

Самарқандлик ишбилармон томонидан асос солинган ушбу супермаркет Бригҳтон ҳудудида ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Аксарият ўзбекистонликлар "Тошкент супермаркет"ида ишлайди. Маълумотларда келтирилишича, уларнинг кўпчилиги самарқандликлар экан.

Бу ажойиб супермаркетда исталган ўзбек, рус ҳамда европа таомларини топишингиз мумкин. Нью- Йоркда истиқомат қилувчилар мазали ўзбек миллий таомларини иштаҳа билан истеъмол қилиб келмоқдалар. Айниқса, йил бўйи улар турли хил мева ва сабзавотларни кўриб, кўзлари қувнашмоқда.

Ижтимоий тармоқларда айтилишича, миллий таомларимиздан бўлмиш ош ҳамда норин кўпчилик инсонларга хуш ёққан.

Инстаграм ижтимоий тармоғида бизнинг ҳамюртларимиз уларни "Баракалла ўзбеклар!" деб руҳан қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

Шарҳлар

Нью-Йоркдаги ёнғинда 19 киши вафот этди

10.01.2022, 18:42

АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.Қайд этилишича, ёнғин шаҳар шимолидаги Бронкс...
Нью-Йоркда илк бор кунлик касалланиш ҳолати юқори кўрсаткичга чиқди

30.12.2021, 22:43

Америка Қўшма Штатларида коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари кундан-кунга кўпаймоқда. Бу хақда The Hill хабар берди. Жумладан, Нью-Йорк штатида COVID-19 бўйича янги антирекорд қайд этилди ва...
Коронавируснинг янги штамми туфайли Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

27.11.2021, 22:11

Коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабабли Нью-Йорк губернатори Хэти Хочул фавқулодда вазият режимини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.“Мен, Кэти Хочул, Нью-Йорк штати губернатори. Конституция...
​​Нью-Йорк бош прокуратураси Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишларини бошлади

21.11.2020, 08:58

​​Нью-Йорк бош прокуратураси АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишларини бошлади. Маълумотларга кўра, президент солиқларни тўламаслик учун миллионлаб долларларни консалтинг хизматларига ўтказган, аслида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1