АсосийJamiyat

Бектемир туманидаги мактабга кирган нотаниш аёл тафсилотлари маълум қилинди

'Бектемир туманидаги мактабга кирган нотаниш аёл тафсилотлари маълум қилинди'ning rasmi

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани 293-сонли умумтаълим мактабига бегона аёлнинг кирганлиги бўйича хабарлар тарқалган. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси аниқлик киритди

Унга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат тахминан 15:30ларда мактабга жиянини олиб кетиш учун келдим деб таништирган номаълум шахс (жинси аёл) мактаб навбатчисидан кун совуқ бўлгани учун мактаб ошхонасидан иссиқ чой олиб ичишга рухсат сўраб киради. Ошхонада ўтирган 5-6-синф ўқувчиларига ошхонадан олган ўзи ичиб ўтирган чойдан ичишни таклиф этган. Шу вақт оралиғида дарсга қўнғироқ чалинади ва болалар дарсга бироз кеч қолади. Ҳолатга аниқлик киритиш учун синф раҳбари Н.Ансарова ошхонага тушган ва ўқувчилар атрофида бўлган нотаниш шахс ҳақида мактаб раҳбари Н.Таджибаевани огоҳлантиради. Мактаб раҳбари Н.Таджибаева шу заҳоти ошхонага тушиб номаълум шахс билан савол-жавоб ўтказиб, берилган саволларга аниқ жавоб бера олмаган фуқаро бўйича дарҳол туман ИИБ ходимларига хабар қилади. Мактабга келган туман ИИБ ходимлари фуқарони тезкорлик билан суҳбатга тортиб, унга тегишли бўлган сумка ва кийимларини текширишади. Текширув натижасида қўлидаги сумкасидан уколь олиш учун олган щприц борлиги аниқланади. Бу жисмларни фуқаро ўқувчиларга кўрсатмаган ва ўқувчиларнинг соғлигига зарар етказадиган ҳеч қандай хатти-ҳаракат қилмаганлиги аниқланади.

Шунингдек, туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув қилинганда ушбу фуқаро (08.04.1996 йил туғилган Каунбаева Махлиё Азимжон қизи) Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, ИИБда бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги ва соғлигида муаммоси (руҳий хаста) борлиги маълум бўлди. Яшаш жойи аниқланиб фуқаронинг онаси (Мирамитова Муҳаббат) ва Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимларининг қўлига топширилган.

Фуқаронинг онаси фарзандини соғлигида муаммоси борлигини, лекин ҳеч кимга зарари тегмаслигини тасдиқлаб, адашиб келиб қолганлигини маълум қилади. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу маълумотлар нотўғри эканлигини билдирамиз.

Барча мактаб раҳбарларига доимий равишда ҳар бир ҳолатни назорат қилиш зарурлигини ва бегона шахсларни умумтаълим мактабларига киритиш таъқиқланиши бўйича топшириқ берилди.

Бошқа янгиликлар