Аввал хабар қилганимиздек, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти “Журналистлар уйи” биносининг ачинарли аҳволга келиб қолганлиги ҳақида хабар эълон қилинган ва бунга вилоят ҳокимиятининг расмий муносабати ҳам билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу ҳолат тез орада бартараф этилишига умид билдирди:
“Ачинарли аҳволга тушиб қолган Қашқадарё вилояти Журналистлар уйи биноси, умид қиламизки, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан тез фурсатда бартараф этилади. Биз ҳам унинг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этиб, баҳонада вилоят журналист ва блогерлари билан учрашишга тайёрмиз”