Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 21 январь, чоршанба куни АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Памела Леура Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида АҚШ элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини Абдулазиз Комиловга топширди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда 2014 йил 1-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги ўзаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди доирасида эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.





