АсосийDunyo

Москвада 79 қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди

'Москвада 79 қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди'ning rasmi

"Москва-Сити"да (Россия) маъмурий-ишбилармонлик мажмуаси «Neva Towers»нинг биноси фойдаланишга топширилди. Бу осмонўпар бинони 79 қаватдан иборат. Бу янгилик бугун 22 ноябрда Мосгосстройнадзор томонидан журналистларга маълум қилган.

Айтилишича, бу кўп қаватли мажмуанинг дастлабки кўриниши, мажмуага яна бир минора қўшилади. «Neva Towers»да офислар ва тураржойлар, 2040 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ бўлади. булар ҳақида «REGNUM» хабари берди.

Иккинчи минора 68 қаватли бўлиб, унинг қурилишини 2020 йилнинг охиригача ниҳоялашмоқчи.

Маълумот учун: «Neva Towers» (биринчи номи — «Renaissance Moscow Towers») ўрнида аввалига баландиги 612 метрли «Россия» минорасини қуришмоқчи бўлган, бироқ молиявий инқироз ва сармоявий муаммолар сабабли қурилиш бекор қилинган.

Қурилиш майдонининг тенг ярмига эгалик ҳуқуқи 2014 йили «Renaissance Construction» (Туркия) компанияси ихтиёрига ўтган.

Умумий майдони 2,41 гектарга тенг участкада компания иккита минорадан иборат мажмуани барпо этмоқда: биринчиси (қуриб битказилгани)нинг баландлиги 345 метр ва 79 қаватли, иккинчисининг баландлиги 297 метр ва 65 қаватдан иборат бўлади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг.

Бошқа янгиликлар