1

Сув устида ҳаракатланувчи миллионлар

ДУНЁ 21.01.2015, 17:22
Сув устида ҳаракатланувчи миллионлар

Сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз ичкарида жойлашган ҳовузи, аквариуми ҳамда сузадиган гаражига эга энг кўркам яхта ҳисобланади. Ушбу санъат асари Zuccon international project устахонаси томонидан CRN техника идораси ва услуб маркази билан ҳамкорликда яратилган.

CRN бу Ferretti Group компаниясининг 1968 йилда кўп йиллик кема қуриш анъаналарига таяниб асос солинган брэнд ҳисобланади. Мазкур компания эса ўзининг сифати, хавфсизлиги жиҳатдан танилган моторли яхталарни яратиш, қуриш ва сотиш бўйича жаҳонда етакчидир, деб ёзади xabardor.uz. 

60 метрлик ‘j’ade’ CRN мега яхталарининг улкан деразалари денгизни тўлиқ ҳис қилиш имконини беради. Улар фавқулодда кенг паноромик кўриниш бериши билан яхта иштиёқмандларига манзур бўлмоқда. Айниқса, сувда сузувчи гараж яхта эгаси учун саккиз метрлик тезсузар қайиқни жойлаштириш ва осонликча олиб чиқиш имконияти мисли кўрилмаган янгилик экалиги таъкидланмоқда. “Дунёдаги илк сузувчи гараж” мақомини олган бу жой J’ade’нинг ўзига хос бўлиб, кема қайиғини кран ишлатмасдан денгизга тушириш имконини беради. Уни тайёрлаш учун мармар, тахта, металлар ва тери каби материалларидан фойдаланилган. Кемадан ўрин олган ички ҳавза бор-йўғи уч дақиқада 18 минг литр сувни ҳайдаб кириши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1