АсосийDunyo

Давлат дўконларида икки кундан буён нон йўқ

'Давлат дўконларида икки кундан буён нон йўқ'ning rasmi

 

«Азатлик» нашри  маълумотларига кўра, икки кундан бери Туркманистон пойтахтидаги давлат дўконларига ҳукумат томонидан белгиланган нарх бўйича нон маҳсулоти етказиб берилмаяпти. Бу ҳақда regnum.ruга таяниб маълум қилинмоқда.

Шу сабабли Ашхабод аҳолиси бозорларда ва хусусий дўконларда нон сотиб олишга мажбур бўляптилар.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича,  илгарилари баъзи давлат савдо ташкилотлари раҳбарияти  нонни ноқонуний равишда бюджет баҳосида экспорт қилиб, қўшимча даромад қилишган. Аммо сўнгги кунларда бундай жараёнлар сезилмаяпти.

Ашхабодда арзон нон етишмаслигининг асосий сабаби, пойтахтдаги новвойхоналарда ускуналарнинг ишламай қолиши бўлиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар