Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 2019 йил 25 ноябрь куни тунги соат 02.40да бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган ҳолда келтирилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳри Кат маҳалласидан 37 ёшли Ш.Т., 32 ёшли Г.Х., 13 ёшли Ш.Н., 11 ёшли Ш.Н., ва 4 ёшли Э.Н. хонадонда кўмир ёқиш натижасида ис газидан ўрта оғир даражада заҳарланишган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Хонадон соҳибининг кечқурун кўмир чўғида кабоб тайёрлагани ва қолган чўғни уйга олиб кириб қўйгани мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлгани айтилмоқда.