АсосийDunyo

2019 йилда Россия неча нафар ўзбекистонликка фуқаролик бергани маълум қилинди

'2019 йилда Россия неча нафар ўзбекистонликка фуқаролик бергани маълум қилинди'ning rasmi

2019 йилда 2018 йилга нисбатан 48 фоизга кўпроқ чет элликлар Россия фуқаролигини олди, деб хабар берди «Вечерняя Москва».

Қайд этилишича, Россия федерациясининг янги 285 минг фуқаросидан 146 минг нафари Украина фуқаролари, 35 минг нафари Қозоғистон, 30 минг нафари Тожикистон, 17 минг нафари Арманистон, 14 минг нафари Ўзбекистон, 11,5 минг нафари Молдова фуқароларидир.

Чет эл фуқароларининг кўпчилиги Россия паспортини Ростов вилоятида (71 минг), Москва ва Москва вилоятида (мос равишда 10 ва 18 минг), Краснодар ўлкаси, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида (ҳар бири 10 мингдан) олган.

 

    Бошқа янгиликлар