1

Митинг иштирокчилари парламент биноси атрофида жонли занжир ҳосил қилди

ДУНЁ 25.11.2019, 16:41
Теглар: Қирғизистон
Митинг иштирокчилари парламент биноси атрофида жонли занжир ҳосил қилди

 

Бугун, 25 ноябрь куни икки юзга яқин одам Қирғизистон пойтахти Aла-Тоо марказий майдонида коррупцияга қарши митингга йиғилди. Бу ҳақда хориж ОАВга асосланиб ЎзА хабар берди.

ТАССнинг Бишкек полициясига асосланиб, маълум қилишича митинг иштирокчилари давлат раҳбари ва миллий парламент жойлашган бино ёнида жонли занжир ҳосил қилган. 

“Биздаги маълумотларга кўра, митинг ташкилотчилари унинг иштирокчиларини тадбирни тугатишга чақирган, аммо ҳамма тарқалишни хоҳламаган, баъзилари Оқ уй (парламент биноси ва президент аппарати) яқинида жонли занжир уюштиришга ҳаракат қилишди“, - деган агентлик суҳбатдоши.

Маълумотларга кўра, митингда жами 400 киши иштирок этган. Кейинчалик, Aла-Тоо майдонидаги одамлар сони тахминан 100 кишига қисқарган.

Қирғизистон пойтахтида бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилган митинг иштирокчилари ҳукумат расмийларидан мамлакат божхона органларидаги коррупция бўйича тергов ўтказишни ва айбдорларни жазолашни талаб қилди. Бунга “Озодлик“ радиостанцияси журналистлари томонидан ўтказилган суриштирув сабаб бўлиб, унда мамлакат божхона ходимлари ишидаги коррупция схемалари маълум қилинган. 

Бишкекнинг марказий майдонидаги коррупцияга қарши митинг ҳукумат билан келишилмаган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларни тарқатиб юбормаган. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қирғиз расмийлари коррупцияга қарши курашни кучайтиришдан манфаатдорлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари “Озодлик” томонидан ўтказилган журналистик суриштирув натижалари бўйича фактларни ўрганишга киришганлигини маълум қилган.

 

Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1